Самарқанд шаҳрида мебель цехида ноқонуний майнинг билан шуғулланган шахслар электр таъминотига 1,8 млрд сўм зарар етказди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманида савдо биноси эгаси ҳисоблагични ўзгартириш йўли билан 1,3 млрд сўмлик электрни ноқонуний ишлатди. Фарғона шаҳрида ҳам тадбиркор ошхонасидаги носоз газ ҳисоблагич орқали 1,1 млрд сўмлик зарар етказди. Ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
Наманганнинг Чуст туманида тадбиркорлар ўзбошимчалик билан тармоққа уланиш орқали 2,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланди. Андижон шаҳрида таълим муассасаси 892 млн сўм зарар етказди. Икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.
Самарқанд вилоятидаги фермер хўжаликларидан бири табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширмай келиши оқибатида электр таъминоти корхонасига 4,6 млрд сўм зарар етказди. Шу каби ҳолат яна иккита тадбиркорлик субъектида кузатилди. Тўпланган ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
Самарқанднинг Иштихон туманида ертўлада жойлашган 89 та майнинг қурилмаси электр тармоғига ноқонуний уланиши оқибатида қарийб 30 млрд сўм зарар етказилди.
Наманганнинг Чуст туманида трансформаторни қасддан узиб, 2,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган ишлаб чиқариш цехи масъуллари ушланди. Тўпланган ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
Яшнобод туманида жойлашган МЧЖ масъуллари электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бунинг оқибатида 7 млрд 528 млн сўмлик зарар етказилган.
Жиззах вилоятида дарвоза ясаш цехи электр қурилмаларини тармоққа ноқонуний улаб, 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан фойдалангани аниқланди. Ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
Қорақалпоғистонда иккита корхона умумфойдаланишдаги тармоққа ноқонуний уланиш орқали 1,5 млрд сўмлик электрни ўғирлагани аниқланди. Тошкентда ишлаб чиқариш цехи 578 млн сўм зарар етказди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари очилди.
Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги метан «заправка» электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиш орқали 8,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги метан «заправка» электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиш орқали 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
Наманган вилояти Косонсой туманида тадбиркорлик субъектига тегишли сув тақсимлаш иншооти тармоққа ўзбошимчалик билан уланиши оқибатида 1,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди. Ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
Қарши шаҳридаги она ва бола саломатлиги маркази 4 дона чиллер совутиш тизимини электр тармоғига ноқонуний улаб, 2,1 млрд сўм зарар келтиргани маълум бўлди.
Зомин туманидаги фермер хўжалиги раҳбари ерни насос орқали суғориш мобайнида ускуналарни ўзгартириб, қарийб 1,4 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлагани маълум бўлди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қаршида фаолият юритувчи АЁҚШ электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан алиштириб, 1 млрд 85 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди, ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
Гурлан туманида ғишт ишлаб чиқариш заводида 4,7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Компания раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва у процессуал тартибда ушланди.
Тошкент вилояти Қибрай туманида уйидаги 8 тўплам майнинг қурилмасини умумфойдаланишдаги электр тармоғига ноқонуний улаб, 1,2 млрд сўм зарар етказган фуқаро қўлга олинди. Шу каби ҳолат Юқори Чирчиқ туманида ҳам аниқланди.
Бухоро туманидаги фермер хўжаликлари масъуллари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 3,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Урганчда фаолият олиб борувчи МЧЖ ер майдонини суғориш учун сув насосларини электр ҳисоблагичга яширинча улаб, 2,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бош прокуратура департаменти яна 3 та вилоятда шу каби ҳолатларни фош қилди.
Май ойида Ўзбекистонда 971 та ҳолатда истеъмолчиларнинг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бунда давлат манфаатларига 67,8 млрд сўмлик зарар етказилган. Бундай ҳолатларнинг энг кўпи Навоий, Сурхондарё ва Андижон вилоятларига тўғри келди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг